Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Яқин кунларда ижтимоий тармоқларда Олтинсой туман “Соҳибкор” маҳалласида openbudget.uz порталининг “Менинг йўлим” лойиҳаси бўйича  бажарилган асфальтлаш ишларининг сифатсизлигидан норози бўлиб, видеолавҳа бўйича Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳужжатли ўрганиш олиб бориб, қуйидагиларни аниқлади:

Олтинсой туманининг тоғли ҳудудида жойлашган “Соҳибкор” маҳалласида openbudget.uz порталининг “Менинг йўлим” лойиҳаси бўйича  “Мега-Қурувчи Инвест-Сервис” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1110500500 сўмлик, 3,1 км ички хўжалик йўллари асфальтланган.

Асфальтлаш ишлари “TEXNO FNALIT TEST” МЧЖ томонидан  лабараториядан ўтказилиб, лабаратория хулосасига кўра асфалтлаш ишлари лойиҳа смета асосида олиб борилганлиги юзасидан ижобий хулосаси берилган.

Бундан ташқари, “Мега-Қурувчи Инвест-Сервис” МЧЖ томонидан “Соҳибкор” маҳалласида “Менинг йўлим” лойиҳаси бўйича амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларини қонунийлиги юзасидан Давлат Молиявий Назорати бошқармаси талабномаси асосида “Тўлқин-Шарофиддин” ХК мутахассислари томонидан назорат ўлчови ўтказилган ва ижобий хулоса берилган.

Ушбу видеолавҳалардаги иддаолар қурилиш жараёни якунланмасдан олдин олинган бўлиб, кўрсатилган лавҳалар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?