Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Олтинсой туманидаги умумтаълим мактабларда  таълим сифатини   ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Олтинсой туман халқ таълими бўлими 1982 йил  18-февралдаги Олтинсой район ижриоя комитетининг 26/2 –сонли қарори билан ташкил қилинган. Халқ таълими бўлими мудири этиб Худойқулов Карим Холмуратович тайинланган.Ташкил этилганда  43та мактаб мавжуд бўлган.

    Хозирда Олтинсой туман халқ таълими бўлими тизимида 2021-2022 ўқув йилида    67 та умумтаълим мактаблари,2та ( 8 ва 13-) ИДИУМ  ва “Баркамол авлод болалар” мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йилида 33500 нафар ўқувчига   3367 нафар педагог таълим-тарбия бермоқда. Фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг  2844  нафари 84,4 фоизи олий,523 нафари 15.6 фоизи  ўрта махсус маълумотли педагог кадрларни  ташкил этади.

Таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш, мазмунини  янгилаш, сифат  самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги ишлар;

2021 йил  умумтаълим мактабларининг  9-синфини  2628 нафар ўқувчилар битириб.уларнинг  137 нафари аъло даражали, 2491 нафари оддий даражали шаҳодатномалар билан, умумтаълим мактабларининг 11-синфни 2594 нафар ўқувчилар битириб,улардан 49 нафари олтин, 3 нафари кумуш медаллар билан мактабларни тамомлади.

2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 11-синфини 2695 нафар ўқувчилар битириб, уларнинг 447 нафари ОТМларига ўқишга кириб, жами битирувчиларнинг  16,6  фоизини ташкил этди.

2020-2021 ўқув йилида мактабларнинг 11-синфини битирган 2594 нафари битирувчиларнинг 2436  нафари (97,7фоизи)  ОТМларга хужжат топширди,                       Бу ўқувчиларнинг 313 нафари Ўзбекистондаги ОТМларга,  4 нафари хорижий ОТМларнинг ўзбекистондаги филиалларига, 285 нафари хорижий давлатларнинг  ОТМларга талабаликга  қабул қилинган бўлиб  жами битирувчиларнинг   23.2 % яъни  602  нафари талабаликга қабул қилинди.  Бу  ўтган  2020 йилга нисбатан 7 % га  ўсиши кузатилди. Ўтган 2019-2020 ўқув йилда тумандаги  69 та таълим муассасаларидан 14та таълим муассасасидан ОТМларга ўқишга кирмаган бўлиб, бу ўқув йилида  3 та ( 19.35,37-сонли) умумтаълим мактабларининг битирувчилари ОТМларга ўқишга кирмаган. Ўтган йилдагига нисбатан ОТМга битирувчилари ўқишга кирмаган мактаблар сони 11 тага камайган.

2021 йилда туманда 1-сонли умумтаълим мактаби  негизида 13-сонли математика фанига ихтисослштирилган, 8-сонли умумтаълим мактаби негизида  8-сонли инглиз тили фанига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил қилиниб уларнинг  5-синфига 30 нафардан жами 60 нафар ўқувчилар қабул қилиниб хозирда ўқиб келмоқда.

2021 йил сентябрь холатида  69 та таълим муасасасаларининг                   1-синфларига 3584 нафар ўқувчиларни қабул қилиниб уларнинг барчасига  Президент совғалари етқазиб берилди.

   Республика   Таълим    сифатини    назорат    қилиш  давлат  инспекцияси  томонидан  2021 йил март-апрель тумандаги 14 та ( 1, 2, 3, 4, 6,13, 22, 26, 44, 64, 65, 66 ва  2 АФЧЎИМ)-мактаблар мисолида тумандаги умумтаълим мактабларнинг рейтингини  баҳолаш учун  ушбу мактабларнинг  9 синф ўқувчиларидан  она тили  фанидан диктант ,  математика фанидан ёзма ишлар олиниб. таҳлил қилинди. Тахлилий натижаларига кўра она тили фаниниг ўқитилиши бўйича Республика бўйича рейтингда 89- ўринни.  математик саводхонлик бўйича  Республика бўйича туман   10-ўринни  Хар иккала фанларнинг умумий натижаларига кўра. Туманнинг ўрни вилоятда 11-ўрин деб белгиланди.

    Миллий рейтинг натижаларига кўра 2019 йилда вилоятда  9-ўрин, республикада 134 ўрин, 2020 йилда  вилоятда  12-ўрин. республикада           198-ўринни эгаллаган бўлса,2021йил вилоятда 2 –ўрин.республикада               84 –ўринни эгаллаб.ўтган йилга нисбатан вилоятда 10 ўринга.республикада  114 ўринга ўсиши кузатилди.

         Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил                          7 июндаги 470-сон  қарорига мувофиқ  Ўзбекистон Республикаси   Вазирлар  Маҳкамаси   ҳузуридаги   Таълим сифатини назорат  қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг      2019 йил 30 декабрдаги  23-ҚҚ / 68-ҚҚ-сонли қўшма қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида  5 йиллик истиқбол режасининг 2021-2022 ўқув йилида тумандан 17та(7.8.12,14,15, 16,18.19,20,21,23,24,26,32,33,44 ва 45-умумтаълим мактаблари аттестация ва аккредитациядан ўтказилиб .қилинган хужжатлар Республика Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига топширилди.  

           Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигинг 2018 йил             14-декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш саҳосидаги халқаро тадқиқотларни  ташкил этиш тўғрисида”ги 316-сонли буйруғига кўра -PISSА ( 15 ёшли ўқувчиларнинг  ўқиш математика, ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхолик даражасини баҳолаш учун ) PIRLS ( бошланғич  4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш, тушуниш даражасини баҳолаш учун)   2021 йил 26 март куни  “Таълим сифати мониторингини ташкил этиш ва утказишда халқаро PISA ва TALIS баҳолаш дастурларининг ўрни ва таълим жараёнида қўллаш” мавзусидаги ўқув-семинар ўтказилди.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 392-сонли қарори асосида  2021 йилда   тумандан  1131   нафар ўқитувчи малака тоифада иштирок этиш бўйича буюртма қилинган бўлиб,улардан 45 нафари турли сабабларга кўра тест синовида иштирок этмади. Тест синовида иштирок этган                                           1086    ўқитувчилардан   нафари 31нафари  олий тоифа,  165 нафари  биринчи тоифа,  290  нафари иккинчи малака тоифасини олиб. Тест синовида қатнашган ўқитувчиларнинг 44.7  фоизи малака тоифа сертификатини олишга эга бўлди.Бугунги кунда туманда жами олий тоифали ўқитувчилар сони 53 нафар (1.6%) , биринчи тоифали ўқитувчилар сони 429нафар 12.8 %), иккинчи тифали ўқитувчилар сони 12248 нафар (37.4%) ни  ташкил қилди.

 Туманда шу кунгача  жами тоифали ўқитувчилар сони 1728 нафар                      ( 51.6 фоизни) ташкил этади. Шундан  олий тоифали ўқитувчилар  сони                 53 нафар (1.1 фоизни), биринчи тоифали ўқитувчилар сони 428  нафар                 ( 12.8 фоизни),иккинчи тоифали ўқитувчилар сони  1248 нафари  ( 37.2 фоизи) ташкил этади. Таълим сифати бўйича тоифали ўқитувчилар сони олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар сонига нисбатан  белгиланади жумладан туманда  жами олий маълумотли  2844 нафар ўқитувчиларнинг 17 фоизи олий  ва биринчи тоифали ўқитувчиларни  ташкил этади.

        Ўзбекистон Республикаси Президентинииг 2019 йил 29 апрелдаги  Ўзбекистон   Республикаси  Халк  таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепция сини  тасдиқлаш  тўғрисида»ги   ПФ-5712-сон  Фармони  билан  2030 йилга келиб    Ўзбекисон   Республикасидаги  умумтаълим мактабларининг  15 ёшли  ўқувчилар  саводхонлигини   халқаро  бахолаш дастурига  (Р1SА ) йўналиши бўйича жахон нинг  биринчи  30та илгор мамлакати  каторига  киришига  эришиш  талаби қўйилган. Шу мақсадда Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси хузуридаги  таълим  сифатини  баҳолаш  бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази  томонидан   халқаро  пудратчи  ташкилотлар  билан ҳамкорликда   Республикада кадрлар салоҳияти  юқори бўлган 84та  умумтаълим мактаблари тажриба синов тариқасида танлаб  олинди, жумладан:Сурхондарё  вилоятидан  3та   Денов туманидаги   69- сонли ,  Бойсун  туманидаги  27-сонли  ва  Олтинсой туманидаги 12- сонли мактаблар  белгиланди .2021 йилниг 25 ноябрь куни  тумандаги 12-сонли  мактабларнинг 8-9-10 синфлардан жами  90 нафар ўқувчи халқаро баҳолаш  дастури доирасидаги  математик саводхонлик бўйича тест синовида муваффақиятли  иштирок  этди.

EG 2019 йилнинг  18 февраль куни Халқ таълими вазирлиги хамда АҚШ халқаро тадқиқот агентлиги (USAID) вакиллари билан Ўзбекистондаги бошланғич синфларда ўқиш   ва математика  фанларидан билим даражасини синовдан ўтказиш режалаширилган бўлиб,ушбу келишувга мувофиқ 2021 йил 23 ноябрь куни тумандаги  18.39 ва 44-сонли мактабларнинг  3 синф ўқувчиларидан   oʻqish (EGRA) ва 5 синф ўқувчиларидан математика (EGMA) бўйича қобилиятлари синовдан ўтказилди.MA

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?