Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
5 713 дан ортиқ фуқароларимиз мол-мулк ва ер солиқларини тўлашди

Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи! Бугун солиқ органлари ходимлари ўз фаолиятини мазкур тамойил асосида йўлга қўйиб, солиқ тўловчиларнинг энг яқин кўмакчиси ва ишончли ҳамкорига айланмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг И чорагида туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 486 та муаммолари ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг 412 таси солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди ва 74 та масала юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан 396 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилиб, 16 нафар тадбиркорларга автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Солиқ тўловчиларда 2023-йил январ-март ойлари давомида ўтказилган текширувдан олдинги таҳлиллар натижасида 1 534 та ҳолатда 3,1 млрд.сўмлик тафовутлар аниқланди. Шундан, 2,8 млрд.сўмлик тафовутлар ёки жами аниқланган тафовутларнинг 90,3 фоизи бартараф этилди.

2023-йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетига 15,9 млрд. сўм маблағ туширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (12,9 млрд.сўм) 123,2 фоизга ўсишга эришилди.

Жорий йилнинг январ-март ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 58 та мурожаат келиб тушди.

Шундан:

39 таси харид чеки бермаслик;

19 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;

Мурожаатлар асосида 34 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 100 фоиз ҳолатда (34 та) ҳуқуқбузарлик тасдиқланди.

Мурожаатларнинг 24 таси ўрганилиб асосли равишда қарор қабул қилинган ҳолда рад қилинган.

 

Жорий йилнинг дастлабки чораги давомида 1 974 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиб, вилоятдаги жами ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 6 409 тага етди.

2023-йил 1-апрел ҳолатига ЯТТлар 795 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,2 фоизга (696 та) ошди.

Хўжалик юритувчи субектларда олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 161 та корхонадаги 279 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

2023-йилнинг 1-мартига қадар 37 мингдан ортиқ жисмоний шахсларга жорий йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларини тенг улушларда 15-апрел ва 15-октябрда тўлаш лозимлиги тўғрисида тўлов хабарномаси юборилиб, бугунги кунга қадар 5 713 нафар фуқароларимиз томонидан 2,7 млрд сўм миқдорида мол-мулк ва ер солиғи тўланди.

Эслатиб ўтамиз! Солиқ кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрел ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

 

Равшан Боймирзаев

Олтинсой туман солиқ инспексияси бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?