Шунингдек, учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуллаева Ойбарчин Бекмуродовна, Сурхондарё вилояти давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи Нарманов Эркин Абдуалимович, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳамда тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.
Иштирокчиларга Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган мақсад, аҳоли томонидан билдирилаётган таклифларнинг Конституциявий комиссияда кўриб чиқилиши, қабул қилиниши бўйича олиб борилган ишлар ҳамда бу борада амалга оширилаётган жараёнлар ҳақида тушунчалар берилди.
Учрашув сўнгида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилиниб, тадбир иштирокчилари ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, таклифларини беришди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025