Сессия кун тартиби белгиланиб, дастлаб туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳом Бабакуловнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 160-сонли қарори ижроси бўйича ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг туман ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ж.Қодировнинг “Олтинсой туманида 2022 йилнинг 6 ойи давомида жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича ҳисобот тингланди.
Сессияда шунингдек, доимий комиссияларда кўриб чиқилган бошқа масалалар борасида ҳам депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва музокаралари тингланиб, кўрилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, сессияда депутатлар тумандаги 13-сонли ва 30-сонли умумтаълим мактаблари директорлари лавозимларига тавсия қилинган номзодларнинг дастурларини тинглашди. Шундан сўнг депутатларнинг кўпчилик овозини олиб, 13-сонли мактаб директори лавозимига номзод Насим Ҳасановна Маматқулова ва 30-мактаб директори лавозимига номзод Наргиза Аҳмедовна Қулмуродовалар сайланди.
Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024