Сессия ишида Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Депутатлар томонидан кун тартибидаги олтита масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия ишида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифларини беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар томонидан жавоб берилди.
Шунингдек, туман депутатларининг фаолияти номинациялар бўйича тақдирланиб, кенгашнинг махсус сертификати ва совғалари топширилди.
Сессия иши Кенгаш котибиятининг ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/Oltinsoykengashkotibiyati/videos/2698431133633392/) орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.
Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024