Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Сурхонадарё вилояти Кенгаши депутати А.Орипов, Олтинсой туман Кенгаши депутати М.Хужанов Олтинсой туман Кенгаши котибияти билан ҳамкорликда 2023 йил 1-апрел куни Олтинсой туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш ҳамда референдум ўтказилиши бўйича давра суҳбати ўтказилди.

 

Давра суҳбатида Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ва унга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Олтинсой туман Санитария-эпидимологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳодимлари тумандаги 186 мингдан ортиқ аҳоли ўртасида тозалик, озодалик ва санитария-гигиена бўйича ахоли орасида юриб, Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ва унга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида кенг халқ оммасига етказишлари тушунтирилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?