Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

 Бугун,  4 май куни Олтинсой туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баҳром Махматраемов бошқариб борди.

Сессияда дастлаб туман ҳокимининг биринчи ва тармоқлар бўйича ўринбосарларининг 2023 йил 1-чорак якуни бўйича фаолият самарадорлигини баҳолаш натижалари муҳокамаси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Бабакулов, туман ҳокими ўринбосарлари Х.Қосимов, А.Раҳимов, М.Хидирова, А.Абдураҳмоновларнинг маърузалари тингланди.

Депутатлар сессия кун тартибидаги иккинчи масалаؙ —Янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Бабақуловнинг ҳисоботини тинглашди.

Ушбу сессия Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг Фейсбук https://www.facebook.com/Oltinsoykengashkotibiyati/videos/185739347733205 тармоғидаги саҳифасида жонли равишда эфирга узатилди!

Бўлиб ўтган сессияда  “Ёшлар  дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи  Аслиддин Хуррамовнинг ҳисоботи  тингланди.

Шунингдек, сессияда  Олтинсой тумани Адлия бўлими томонидан “Давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати” юзасидан туман Адлия бўлими бошлиғи Низомжон Холиёров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан 2022 йилнинг ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар ҳақида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Олтинсой тумани инспекцияси бошлиғи  Фурқат Сафаровнинг ҳисоботи эшитилди. Олтинсой  туман маҳаллий бюджетининг 2023 йилнинг 1-чорагидаги  ижроси тўғрисида, Олтинсой тумани бўйича  2023 йил март ва апрель ойларида ўтказилган биринчи босқичда  жамоатчилик  фикри асосида шаклланган тадбирларни кўриб чиқиш ва молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида,Олтинсой туман маҳаллий бюджетининг 2023 йилнинг 1- чораги даромадларининг харажатларидан ошган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш  тўғрисида, 2023 йил 1-чоракда тумандаги бюджет муассасаларининг тасдиқланган харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида  Олтинсой туман Иқтисодиёт ва молия бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Жамолиддин Жўраев  маъруза қилди.

  Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларида кўриб чиқилган масалалар ҳам тасдиқланди.

Сессияда депутатлар  А.Маматмуродов, Ҳ.Исматуллоев, Д.Соатов, Н.Тўхташевлар кўрилган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.  

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?