Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
СУВ ТЕКИН ЭМАС!

Инсон ҳаётида сув энг муҳим ўрин эгаллашини барчамиз яхши англаймиз. Нафақат инсоният, балки бутун табиатни сувсиз тасаввур этиш қийин. Чунки сув ижтимоий, маиший ҳаётимиз асоси, тараққиёт ва тириклик манбаидир.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида изчиллик билан олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон қадрини улуғлаш, халқимизнинг фаровон ҳаётини, турмуш ободлигини таъминлашга қаратилганини барчамиз дилдан ҳис этмоқдамиз.
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ўзбекистон-2030” стратегиясида ҳам сув ресурсларини тежаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи ўта долзарб вазифа сифатида белгилаб берилгани бежиз эмас. Чунки, она табиатимизни, сув ресурсларимизни асраш, уни келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш, фарзандларимиз, набираларимизнинг ҳам бебаҳо неъматлардан баҳрамад бўлишини таъминлаш инсоний бурчимиздир.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раиси ўринбосари Б.Мажидов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?