“Зар қадрини заргар билади”, дейишади. Сиз катта ҳаёт йўлини босиб ўтгансиз. Бир томчи сув, бир ушоқ нон қадрини сизчалик ким билади?
Далаларга борайлик. Ризқу-рўзимиз манбаи бўлган ғалла, пахта ва бошқа экинлар, боғ-роғларнинг суғорилишига эътибор қаратайлик. Афсуски, баъзи далалар қуриб-қақшаб ётган бўлса, яна бошқа далаларни сув босиб, сувлар беҳуда зовурларга оқиб ётган ҳолатларни ҳам учратишингиз мумкин. Оби-ҳаётнинг увол бўлиб бораётганини кўриб кўнгил хира тортади, юрак ачишади. Баъзан аҳоли ҳовли-жойларига эътибор қилсак, одамларнинг томорқасида ҳам шу каби аҳволни кўриш мумкин.
Бундай сувни тежашга, қадрлашга бепарво бўлаётган инсонларга, фермер, томорқа ер эгаларига, тадбиркорларга сизнинг насиҳатингиз кор қилади. Чунки сизнинг сўзингизда ҳаёт сабоғи, турмуш ҳикмати бор.
Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгаши депутати Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Х.Менгбоев
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024