Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
СУВНИНГ ҲАР БИР ТОМЧИСИНИ ТЕЖАШ КЕРАК ЗЕРО СУВ ТЕКИН ЭМАС

Сув танқислиги Марказий Осиёда яқин 10 йилликдаги энг долзарб муаммолардан бирига айланади. Ўзбекистонда нафақат суғориш, балки ичимлик суви етишмовчилиги ҳам кучаймоқда. Мутахассислар ташвишига сабаб бўлаётган масалалардан бири нафақат қишлоқ хўжалиги, балки тоза ичимлик сувининг ҳам камайиши, сифатини бузилишидир.Тоза ичимлик сувини сифати пасаяётгани, афсуски, бор масала. Сабаблари албатта биринчи навбатда шўрланиш, кейин ер ости сувларидан фойдаланишни нотўғри ташкил қилингани. Ҳурматли юртдошлар бу мутахассисларнинг сўзлари аммо ичимлик сувини ҳар бир томчисини инсоний хислатларга таяниб ақл заковат билан тежаб ишлатсак мақсадга мувофиқдир.Масалан айрим маҳаллалар бор ярмидан кўп қисми ичимлик сувидан аъзият чекади лекин ярмида сувни тежамасдан ишлатишади.Агар замонавий технологиялардан фойланиб маданият билан тўғри ишлатилса ўша маҳаллага тўлиқ етади.
Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгаши депутати С.А.Нормурадов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?