Ҳар қандай давлатнинг маънавий-маданий, иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий ривожланиш даражаси, давлат ва жамиятнинг ривожланиши ўша давлатда илм-фанга нечоғлик эътибор берилганлиги ва уни ривожи учун нималар қилинганлиги ва нималар қилиниши кераклигида кўринади.
Шу жумладан, давлатни давлат сифатида ривожланишида, фуқароларнинг давлатдан, давлатни фуқаролардан хоссатан, давлат хизматчиларидан рози бўлиши, тўкин ҳаётга эришиш, ҳар қандай давлатнинг жумладан, Ўзбекистоннинг ҳам устувор вазифасидир.
Бу борада коррупцияга қарши курашнинг микро ва макро элементларигача йўқ қилиш, уларнинг олдини олиш механизмиларини ишлаб чиқиш яъни, у бўйича қонун ва қонун ости ҳужжатлар, ишлаб чиқилган нормативлар ижроси бўйича коррупцияга қарши курашувчи органлар вазифаси аниқ қилиб белгилаб қўйилди.
Аввало, коррупция ҳақида, унинг жамият ва давлат ривожига қандай салбий таъсир кўрсатиши ҳақида сўз кетганда, коррупция ўзи нималиги ва унга қарши қандай курашиш лозимлигини ҳар бир фуқаро ўзиниг шу давлатнинг, жамиятнинг бир бўлаги сифатида уни билиши ва англаши лозим.
Коррупция ўзи нима? Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида коррупцияга аниқ таъриф берилган.
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой
туман судининг раиси
К.Назаров
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024