Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
9-декабрь коррупцияга қарши курашиш куни

Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш доирасида уларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тизими изчил жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, Янги Ўзбекистон шароитида коррупциявий омилларни аниқлаш, баҳолаш ва бартараф этиш жараёнида тегишли соҳаларни рақамлаштириш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишга эътиборни янада кучайтириш зарурати вужудга келмоқда.

Ушбу вазифаларни амалга оишириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорни ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш юзасидан давлат органлари томонидан ўз функцияларини амалга оширишда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, шунингдек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ:

«Е-Антикоррупция» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа) тўлиқ ишга туширилиши белгиланган.

давлат ташкилотлари томонидан уларга юкланган ҳар бир функция коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш юзасидан Агентлик ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ таҳлил қилиб борилиши белгиланган.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш мақсадида давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш бўйича ахборотларини эшитиш ва натижасига кўра камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини кўриш бўйича таклифлар киритиш;

давлат ташкилотларининг коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш, ушбу йўналишда камчиликларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар бериш;

коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этишда ижобий натижаларга эришган давлат ташкилотларининг тажрибасини кенг оммалаштириш белгиланган.

Мазкур қарорга мувофиқ халқаро экспертларни жалб этган ҳолда:

уч ой муддатда давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашнинг аниқ мезон ва усулларини назарда тутувчи услубиётни тасдиқлаш;

мунтазам равишда давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш учун масъул ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув-тренинг ва семинарларни ташкил қилиб бориш;

мунтазам равишда давлат ташкилотларига коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда услубий ёрдам бериб бориш вазифалари тегишли вазирлик ва ташкилотларга юклатилган.

Хулоса ўринда шуни айтиш жоизки, коррупция – бу тараққиёт кушандаси, ҳар бир миллат ва халқларнинг ўсиб бораётган авлодларини ушбу иллатлардан асраш барча шахсларнинг юксак вазифаси ҳисобланади. 

 

Сурхондарё вилоят суди судьяси                                                           М.Маликов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?