Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бирдек вазифамиз

Мамлакатимизда 2023 йилнинг 23 август кунидан бошлаб “9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” этиб белгиланиши соҳада бир қатор ўзгаришларни талаб қилмоқда.

Юртимизда давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш, уни келтириб чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, бир қатор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ISO 37001:2016 халқаро стандартига асосан коррупцияга қарши менежмент тизими жорий этилиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар қабул қилинди.

Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳолаш механизмлари мавжуд эмаслиги соҳада амалга оширилаётган тадбирларга ягона мезон асосида холисона баҳо бериш ва уларнинг натижадорлигини янада оширишга тўсқинлик қилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 13 январь кунидаги қарори ушбу иллатга қарши курашишда дастурал бўлмоқда.

Жумладан, ушбу қарорга кўра Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ва Адлия вазирлигининг давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиб, барча ташкилотиларнинг коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириб бориш таклифлари ўрганиб чиқилди.

Хусусан, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш  қуйидаги бешта йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилиши кўрсатилган:

давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги;

коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги;

давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги;

ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги;

коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки,  юртимизда коррупцияга қарши курашишда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса ҳар бир фуқаронинг онгида ушбу иллатга қарши курашиш мақсадларини ўз олдига вазифа қилиб қўйган.

 

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси Т.Абдираимов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?