Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Коррупция нима ўзи ?

Коррупция сўзи лотинча “corruptio”, яъни “бузиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш” деган маъноларни англатади. Коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш демакдир.

Қонун нуқтаи назаридан таъриф берадиган бўлсак, коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир​.

Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир.

 «Аср вабоси» – яъни, коррупциянинг келиб чиқиши инсон нафсиданми? Албатта, бизнинг бу эҳтимолимиз бежизга эмас. Чунки инсоният пайдо бўлибдики, уни нафси бор, нафс бўлган жойда суиистеъмолчиликлар бор.

Ўз ўрнида айтиш жоизки коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.

Маълумки, коррупция ўзига тамагирликни қамраб олган ҳолда жамиятнинг маънавий устунлари ҳамда демократияни емириб, мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий тараққий этиши учун улкан хавф туғдиради.

Ушбу иллатнинг олдирини олиш, унга қарши курашиш эса нафақат ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг балки, ҳар бир фуқаронинг бурчи хисобланади. Жахон тажрибаси шуни кўрсатадики, бутун бир жамият ягона мушт бўлиб коррупцияга қарши курашсагина ушбу иллатни таг томири билан қуритиб ташлаш мумкин бўлади.

 

Маматқориев Мўминжон Мамашариб ўғли.

Сурхондарё вилоят суди девонхона катта консультанти

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?