Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Пора берган шахс оқланди.

Суднинг ҳукмига кўра, Носиров Дилмурод Абдуллаевич (исм-фамиля ўзгартирилган) “Boysun Drive Car” автомактаб раҳбари лавозимида ишлаб келиб, хизмат мавқеидан фойдаланиб, унинг олдига “Трактор ва Лепхир” транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш мақсадида келган Ж.Сафаров ва С.Алиевларга Музработ туманидаги “Avto Klass Dizel” автомактаб директори Хакимов Акмал ва унинг ҳисобчиси Паянов Алишер ҳамда имтиҳон олиш учун маъсул бўлган шахслар орқали 10-12 кунда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни айтиб, бунинг учун “Avto Klass Dizel” автомактаб мансабдор шахсларига жами 5.100.000 сўм, имтиҳон олиш учун маъсул бўлган шахслар орқали имтиҳондан ўтказиб бериш учун жами 800.000 сўм пулларни пора беришга далолат қилиб, 2024 йил 16 апрель куни Бойсун тумани “Тоқчи” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Boysun Drive Car” автомактаб биносида ҲМҚО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ж.Сафаров ва С.Алиевлардан фирибгарлик йўли билан 5.900.000 сўм пулларни пора беришга иштирокчилик қилиб, ўз хизмат хонасида 2.300.000 сўмини олган вақти жиноят устида қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2024 йил 12 август  кунидаги ҳукмига кўра, Д.Носировга Ўзбекистон Республикаси ЖК
25,168-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖК 28,211-моддаси 1-қисми билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 59,61-моддалари  тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукмига нисбатан ҳимоячи томонидан келтирилган апелляция шикоятида, тезкор-қидирув тадбирини ўтказиш жараёнида қонун талаблари бузилганлиги, ваколати бўлмаган шахслар томонидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, пора бериш таклифи аризачи тарафидан берилганлиги сабабли суд ҳукмини ўзгартириб, ЖК 28,211-моддаси 1-қисми билан оқлашни, ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жазодан озод қилишни сўраган.  

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 10 октябрь кунидаги ажрими билан суд ҳукми ўзгартирилиб, Д.Носировнинг зиммасига ЖК 28,211-моддаси 1-қисми билан қўйилган айблов фақатгина тахминларга асослангани, унинг жабрланувчи Ж.Сафаров ёки С.Алиевларни бирон бир давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахсига пора беришга қизиқтириб, пора беришга далолат қилганлигини исботловчи бирор-бир далиллар жиноят иши ҳужжатларида мавжуд эмас, бундай далиллар суд терговида ҳам аниқланмагани сабабли, Д.Носиров Ўзбекистон Республикаси
ЖК 28,211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилган ҳамда унинг қилмишида мазкур жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқланган.

Шунингдек, Д.Носировга Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилсин.

 

Сурхондарё вилоят суди

судья катта ёрдамчиси                                                    Б.Нормуродов

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?