Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Пора берган ва беришда воситачилик қилган шахс оқланди.

Жумладан, 2013 йил ёз ойида Тошкент шаҳридаги “Минбар” фирмасига тегишли жуда кўп миқдордаги товар моддий бойликлари Давлат Божхона қўмитаси Контрабандага қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилиб, текширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Минбар” фирмаси раҳбари Д.Болтаев мазкур масалада ёрдам сўраб телефон орқали Давлат Божхона қўмитаси Контрабандага қарши кураш бошқармаси 2-бошқарма бошлиғи А.Абдуллаевга мурожаат қилиб, ёрдам бериши эвазига 8.000.000 сўм пулларни беришини маълум қилиб, ушбу пулларни И.Болтаев орқали пора тариқасида бериб, фирмага тегишли товар моддий бойликларни божхона органидан қайтариб олганлиги аниқланган.

Шу каби, 2014 йил март ойида Д.Болтаевга тегишли Тошкент шаҳридаги “Орзу” фирмасига тегишли жуда кўп миқдордаги пиёз маҳсулотлари ва товар моддий бойликлари Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётганида Давлат Божхона қўмитаси Контрабандага қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Болтаев ва И.Болтаевлар ўзаро тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, муаммоси Давлат Божхона қўмитаси Контрабандага қарши кураш бошқармаси бошлиғи Д.Абдуллаев орқали ҳал бўлишини билгани ҳолда мазкур масалада ёрдам сўраб, Давлат Божхона қўмитаси Контрабандага қарши кураш бошқармаси бошлиғи Д.Абдуллаевга мурожаат қилиб, ёрдам бериши эвазига 12.000.000 сўм пулларни беришини маълум қилиб, ушбу пулларни И.Болтаев билан бирга А.Абдуллаев орқали Д.Абдуллаевга пора тариқасида беришда иштирокчилик қилиб, фирмага тегишли товар моддий бойликларни божхона органидан қайтариб олганлиги аниқланган.   

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 2014 йил
3 сентябрь кунидаги ҳукмига кўра, И.Болтаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан шу Кодекс 57-моддасини қўллаб, ЖК 45-моддаси тартибида 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдорида, яъни 28.831.500 сўм жарима, ЖК 212-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан шу Кодекс 57-моддаси қўлланилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдорида, яъни 28.831.500 сўм жарима, ЖК 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ЖК 45-моддаси тартибида 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 364 баравари миқдорида, яъни 34.982.220 сўм жарима жазоси тайинланган.

Маҳкум И.Болтаев кассация шикоятини келтирилиб, жиноят ишини мазмунан қайта кўриб чиқишни суддан сўраган.  

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанциясининг 2024 йил 29 ноябрь кунидаги ҳукми билан биринчи босқич суди ҳукми бекор қилиниб, маҳкум И.Болтаев Ўзбекистон Республикаси ЖК 212-моддаси 3-қисмининг “в” банди, 28,211-моддаси
3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси 1-бандига асосан реабилитация этиш йўли билан оқланди ҳамда унинг бузилган ҳуқуқлари келгусида суд тартибида қайта тиклаш ҳуқуқлари тушунтирилди.

 

Вилоят судининг

судья катта ёрдамчиси                                                          Б.Нормуродов             

Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фикрингиз?