Иш ҳолатига кўра, Х.М илгари хам бир неча ўғирлик жиноятларини содир этганлиги учун ўта хавфли рецидивист деб топилган ва тайинланган жазоларни тегишли тартибда ўтаб чиққан бўлса-да, 2021 йил 3 декабрь куни ўзганинг мулкини ўғирлаш мақсадида, Узун туманида жойлашган масжид олдига бориб, шу ерда турган Узун туманида яшовчи Н.Бга тегишли “Ласетти” русумли автомашинанинг ҳайдовчи томондаги олди эшиги қулфини ўзи билан бирга олиб юрган қайчи билан бузиб очиб, автомашина бардачогида бўлган 15.180.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи судда жиноятни ўзини бошқараолмаган ҳолатда содир қилгани ҳақида важлар келтирса-да, унинг важлари уни жазодан қутулиб қолишига ёрдам бермади.
Шундай экан, ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш, жумладан ўғирлик қилиш учун қонунларимизда жавобгарлик муқаррар эканлигини доимо ёдда сақлаш зарур.
Сурхондарё вилоят суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси
К.Назаров
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024