Туманимиз саноатчилари 3-чоракда 242,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлсалар, қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар январь- сентябрь ойлари оралиғида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 560,3 миллиард сўм (203,1 фоиз)га тўғри келди. Шунингдек, 121,4 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу рақамни ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичлар билан қиёслаганда, 104,6 фоизлик юксалиш бўлганлиги кўзга яққол ташланди.
Жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида туманимиз аҳолисига кўрсатилган жами хизматлар миқдори 556,9 миллиард сўм (111,3 фоиз)дан ортди. Чакана товар айланмаси эса 653,7 миллиард сўмликка этди.
Маълумки, туманимизда ҳам бугунги бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, экспорт ва импорт масалаларига алоҳида эътибор билан қаралаяпти. Шунинг эвазига туманда 3-чоракда ташқи савдо айланмаси ҳажми 10300,6 минг АҚШ доллари, шундан экспорт ҳажми 7348,8 минг АҚШ доллари, импорт ҳажми 2951,9 минг АҚШ доллари қийматига тенг бўлди.
Олтинсой туман статистика бўлими
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024