Ўттиз йил...
Тарих нигоҳида унчалик узоқ ва узун муддат бўлмасада, бироқ ўтган шу муддат давомида ЎЗбекистон аталмиш жаннатмакон гўшада асрга татигулик ишлар амалга оширилди. Кундан кунга чирой очиб бораётган азиз Олтинсойимизда ҳам ушбу жаннатмакон ҳудуд фуқаролари Республикамиз ҳукумати ва бевосита давлатимиз раҳбари эътиборини ўзларида ҳис этиб яшашади. Зеро янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшашликни ўзларига шиор қилиб олган туманимиз меҳнаткашларининг қалбларида ҳам эртанги нурафшон кунларга бўлган ишонч мустаҳкам.
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби бугун Олтинсой туманида Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйи катта тантана, кўтаринкилик билан нишонланди. Байрамона безатилган Истироҳат боғидаги ёзги амфитеатрда ҳам ҳар қачонгиданда одам мўл. Байрамни нишонлашга келган барча Олтинсойлик инсонлар қалбида Ватанга бўлган меҳр ва муҳаббат жўшқин.
"Чорлов" мусиқаси ва ровийларнинг чорлови билан, саҳна узра таралган майин куй остида туман ҳокими Алишер Джумаев барча байрам иштирокчиларини ушбу қутлуғ сана билан табриклаб, Олтинсой туманида Президентимизнинг алоҳида эътибори асосида олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини яна бир карра ёдга олди.
Шундан сўнг байрамнинг бадиий қисми бошланди. Олтинсой туман Маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги ўйноқи куй ва қўшиқларга раққосалар хиром айлади. Тадбирга пойтахтдан ташриф буюрган таниқли хонанда Аидахоним ва «Сурхон» гуруҳи жамоасининг чиқишлари байрамга янада файз киритди.
Истиқлолимизнинг 30 йиллик тўйи катта тантана ва шодиёналар билан қайд этилди. Санъаткорларнинг кўй-қўшиқларида Ватан таранум этилди. Навқирон спортчилар майдон узра ўз маҳоратларини намойиш этишди. Турли танловларда ғолиб бўлган барча жабҳа вакиллари муносиб тақдирланишди.
«Н»-сонли ҳарбий қисмдан ташриф буюрган ҳарбийларнинг чиқишлари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Кеч оқшомга қадар давом этган байрам шодиёналари олтинсойликларнинг қалбида унутилмас бўлиб қолди.
Тинч, осойишта юртга байрамлар ярашади, деб шунга айтишади-да.
Ватанимизнинг 30 йиллик шодиёнаси иштирокчиларнинг рақслари ва хурсандчиликлари билан янада файзли бўлди. Туманимиз узра Истиқлол шодиёналари ҳали давом этади.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024