Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
TУМАН ҲОКИМИ АЛИШЕР ДЖУМАЕВНИНГ МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН АҲЛИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

ТУМАН ҲОКИМИ АЛИШЕР ДЖУМАЕВНИНГ МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН АҲЛИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

 

 

Ассалому- алайкум, азиз дўстлар, қадрли юртдошлар!

Авваламбор, бугунги қувончли айёмда бутун туманимиз аҳлини Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Айниқса, сўнгги тўрт-беш йил мобайнида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга танилиши учун барча шароитларни яратмоқда. Жаҳонҳамжамияти ҳам ўз навбатида Ўзбекистонга юз тутмоқда.

Катта ғурур ва ифтихор билан айтиш жоизки, мард ва матонатли халқимиз қанчалик қийин ва оғир синовли кунларга дуч келмасин, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён этиб, барча қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтмоқда.

Азиз туманимиз аҳли, ҳурматли юртдошлар!

Бу йил юртимизда Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган шиор асосида нишонланмоқда.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйи арафасида янгиланаётган Ўзбекистоннинг янгича қиёфа касб этаётгани Олтинсой туманида ҳам бунёдкорлик ишларида кўзга ташланмоқда.Ўтган 5 йил давомида   ўнлаб кўркам мактаблар,  шифохона, мактабгача таълим ташкилотлари, турар -жой масканлари, йўллар қурилиб фойдаланишга топширилгани фикримиз далилидир.

Узоққа бориб ўтирмайлик, мана шу байрам ўтказилаётган Амфитеатр мажмуаси, 10 гектар майдондаги янги истироҳот боғи ҳам ўтган йили олтинсойликлар маданий ҳордиқ чиқариши учун фойдаланишга топширилди.

Туманимиз ҳудудидаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари меҳрибон ва олижаноб халқимиз манфаатини кўзлаб амалга оширилаётганлиги барчамизни қувонтиради.

Қадрли дўстлар!

Энг улуғ, энг азиз байрам — Мустақилликнинг 30 йиллиги кенг нишонланаётган бугунги кунда олтинсойликларнинг ҳам истиқлолни мустаҳкамлаш ва ислоҳотларни ривожлантиришдаги фидокорона меҳнатларига Президентимиз томонидан муносиб баҳо берилаётганлиги барчамизга катта ғурур, ифтихор бағишлайди.

Давлатимиз раҳбарининг матбуотда эълон қилинган фармонига мувофиқ вилоятимизнинг бир гуруҳ пешқадам вакиллари мамлакатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар. Улар орасида «Шуҳрат» медалига савзовор бўлган Олтинсой туманидаги «Graf Almas» МЧЖ раҳбари Шарофитдин Хушназарович Мамасобировнинг ҳам борлиги жуда қувончлидир.

       Азиз дўстлар!

Сиз, азиз ва муҳтарам юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан яна бир бор чин қалбдан самимий табриклайман.

Барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, Яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғулари янада зиёда бўлишини сўраб қоламан.

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?