Олтинсой туманидан Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги ҚҚ-214-IV-сонли қарори асосида “Энг яхши ижтимоий ташаббус” Республика кўрик-танлови вилоят босқичи 2021 йил 24 сентябр куни вилоят санъат саройида бўлиб ўтди. “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг вилоят босқичида қуйидаги номзодлар ғолиб деб топилди ва Республика босқичига иштирок этиш тавсиясини қўлга киритди;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”
1.Туман халқ таълим бўлимининг Маънавий аҳлоқий тарбия ишлари бўйича мудир ўринбосари
Маматқобилов Очилди Пардаевич 1-ўрин олиб ғолиб деб топилди.
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”
2.“Миршоди Кўзмунчоқлари» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари
Мамасобиров Шарофитдин Хушназарович 1-ўрин олиб ғолиб деб топилди.
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик”
3.Олтинсой туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилига оид қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Орипов Фозил Ашурович 1-ўрин олиб ғолиб деб топилди.
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”
Номинациялари бўйича фахрий ёрлиқлар билан мукофотландилар.
Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгаши котибияти вилоятда энг фаол котибият деб эътироф этилди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024