Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
11 ОКТЯБРЬ—ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ

 Олтинсой туманидаги 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида 11 октябрь—Халқаро қизлар куни”га бағишлаб, туман  ҳокиминингхотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Мунира Мардонова ташаббуси билан тадбир ўтказилди.

Унда  туман халқ таълими бўлими услубчиси Гулсин Ўринова тумандаги мактаблардан ўқувчи қизлар  иштирокини таъминлади. Туман маданият бўлими ходими Мақсуда Маҳматқулова олиб борган ушбу тадбирда дастлаб туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари,  туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи  ўринбосари Мунира Мардонова сўзга чиқиб, БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19  декабрдаги   резолюциясига асосан, 11 октябрь “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинганлиги, БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмаларига ушбу кунни кенг миқёсда нишонлаш, шунингдек бутун дунёда қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш тавсия этилганлигини  таъкидлаб, йиғилганларни байрам билан қутлади.

Шундан сўнг тадбирда сўзга чиққан “Халқ ва ҳаёт” газетаси Бош муҳаррири Нормурод Темиров, фахрий журналист Хосият Аҳмадқулова, туман Кенгаши депутати Ҳафиза Шерқобилова, Олтинсой педагогика коллежи директори Нуржамол Менгноровалар   юртимизда ҳам миллат давомчилари бўлмиш қизларни маърифатли қилиб вояга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги, 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларида қизларни ҳар томонлама етук, юксак ахлоқли, билимли ва миллий қадриятларга ҳамда она Ватанга содиқ фарзандлар қилиб тарбиялаш вазифаси белгилаб берилганлигини таъкидлашди.

“Халқаро қизлар куни” муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда  қизларни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янгради. Тумандаги мактаблардан ва Олтинсой туман педагогика коллежидан ташриф буюрган иқтидорли ўқувчилар томонидан ижро этилган  куй ва қўшиқлар байрам даврасига янада файз киритди.

 

Энг муҳими, иштирокчи қизлар фаровон жамиятни қуришда юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қизлар жуда керакли эканлигини яна бир бор теран англашди.

Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчи-қизларга  Олтинсой туман  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик учун китоблар совға қилинди.

                                             Гулҳаё ХУДОЙБЕРДИЕВА,

                                                Одилжон СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?