Ислом тараққиёт банки иштирокидаги “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 апрелдаги ПҚ-2332-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 122,72 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 33,17 млн. доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши ва қолган қисми Ислом тараққиёт банкининг қарз маблағларидир. 2019 йилда лойиҳа доирасида 17,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди, 43,1 км узунликдаги каналлар реконструкция қилиниб, 28,5 км узунликдаги қисмига бетон ётқизилди, 69 та гидротехника иншоотлари реконструкция қилинди, 1387,9 минг м3 тупроқ ишлари ва 58,47 минг м3 бетон ишлари бажарилди.
Бугунги кунда Бош пудратчи Самарқанд вилоятининг пайариқ туманида фаолият юритаётган “2-сон МКК” ва Жанубий Кореянинг “Kubo Construction” консорсиуми ташкилотлари томонидан қурилиш-кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунга кўра, Олтинсой тумани ҳокимлигининг ташуббуси ҳамда Сув хўжалигида ҳорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи томонидан дастур доирасида Ҳазарбоғ каналининг ПК355+00 дан ПК374+00гача Олтинсой тумани марказидан ўтувчи қисмида “Саломатлик йўлакчаси” ҳам ҳудудидан ўтувчи 3 километр қисмида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳада пудратчи корхонлар томонидан 10 дона эксковатор, 15 дона миксер ва 180 нафардан ортиқ ишчи ходимлар қурилиш ишларида элимиз равнақи йўлида 3 сменада иш ташкил қилиб, меҳнат қилишмоқда.
Шунингдек, параллел равишда маҳаллий бюджет томонидан маблағ ажратилиб, “Саломатлик йўлакчаси” қурилиш ишлари қурувчи корхоналар томонидан қўшимча равишда амалга оширилмоқда!
Олтинсой тумани Ирригация бўлими бошлиғи М Мусурмонов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024