Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ОЛТИНСОЙ ТУМАНИДА “ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК ҲАФТАЛИГИ" КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА!

ОЛТИНСОЙ ТУМАНИДА “ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК ҲАФТАЛИГИ" КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА!

“16-ноябр Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан Олтинсой туман маркази ва тумандаги чекка ҳудудларда ва барча таълим муассасаларида илмий-амалий ва маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, туман марказида жойлашган 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида  “Ўзбекистон - бағрикенг диёр” шиори остида концерт дастури ҳамда кўргазмалар, “Миллий анъана ва удумлар” , “Китоб бизни бирлаштиради” номли китоблар кўргазмаси ва “Менинг бағрикенг дунёим” номли расмлар кўргазмалари ташкил этилди.

Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари Х.Қосимов кириш сўзи билан очиб, ўз сўзида сўнгги йилларда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтиришга йўналтирилган кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?