Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
МАРАФОНДАН   СЎНГ  БОҒ  ЯРАТИШГА  ЙЎЛ ОЛИШДИ  

Бугун, 4 декабрь куни Олтинсой тумани ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан   туман тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълими бўлими, туман  солиқ давлат  инспекцияси, туман ободонлаштириш бошқармаси ва жисмоний тарбия ва спорт бўлими, “Олтинсойтумангаз”, туман электр тармоқлари корхонаси, Олтинсой туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман маданият бўлими, туман ҳайвонлар ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, туман ветеринария бўлими раҳбарлари ва ходимлар иштирокида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.Марафонда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этди.

Маълумки юртимизда аҳоли саломатлиги муҳофазаси бирламчи ўринда туради. Қолаверса, сўнгги йилларда бу масалада асосий эътибор касалликлар билан курашишга эмас, аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини ошириш ҳамда тизимли профилактикага қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш лозим. Давлатимиз раҳбарининг ҳар ким ўз саломатлиги учун ҳеч бўлмаганда кунига 5 минг қадам пиёда юриши борасида билдирган тавсияларига амал қилиб олтинсойлик ёшу-кексалар бирдек соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этаётган марафонларда жисмоний фаоллик кўрсатаётгани барчамизни қувонтиради.

Бугун ҳам олтинсойликлар эрта тонгни “Соғлом ҳаёт учун  5000 қадам босинг”  шиори остида  бошлашди. Туман марказидаги “Океан” тўйхонасидан то  Тошкент-Денов катта йўл трактигача бўлган масофани босиб ўтган туман фаоллари, ходимлар, нуроний отахонлар  марафондан сўнг автобусларга ўтириб, туманнинг “Қурама-1” маҳалласи ҳудудидаги “Чори Ёрмат” фермер хўжалиги даласи томон йўлга  тушишди.  Улар бу ерда туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан бирга  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  1 гектар майдонга  500 тупдан зиёд мевали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Айни пайтда тумандаги маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар ҳовлилари, ён-атрофларга, йўл ва кўча ёқаларига мевали, манзарали дарахт кўчатлари ва буталар экиш ишлари  қизғин олиб борилмоқда.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?