Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ЁШЛАРГА МОТИВАЦИЯ БЕРИШ КЕРАК

 Хабарингиз бор, Президентимиз  Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 9 ноябрида бўлиб ўтган  видеоселектор йиғилишида ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар муҳокама қилинган эди.

   Давлатимиз раҳбари бунда, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади. Ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири экани инобатга олиниб, ушбу ёшлар Президент вакили бўлади, дея таъкидлаган эдилар.

Бугун, 5 декабрь куни  Сурхондарё  вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят сектор раҳбарлари  Олтинсой  туманидаги  ёшлар билан учрашди.

— Ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозимига  ёшларни ортидан эргаштира оладиган, садоқатли, фидойи номзодларни танлашимиз лозим,—деди учрашувда  вилоят ҳокими.—Ёшларимиз орасида салоҳиятли, ташаббускорлари кўпчилик. Ўзидаги мавжуд имконият,  билими ва салоҳиятидан унумли фойдалана олмаётган ёшларга мотивация бериш, уларни уйғотиш ва тўғри йўлга бошлай оладиган ёшлар етакчисини  танлашимиз керак.

—Туманнинг марказидан тоғли қишлоққа келин бўлиб тушганман,—деди ёшлар етакчиси лавозимига номзод Маҳлиё Тўхтаева.—Қишлоқда халқ ҳунармандчилигини йўлга қўйиш орқали кўплаб хотин-қизларни иш жойига эга қилмоқчиман. Масалан, гилам тўқийдиган оилалар бор,жумладан, мен тушган хонадон аёллари ҳам каштачилик, зардўзлик ва гилам тўқиш билан шуғулланади. Бу ҳунарни  икки йилда ўзлаштириб олдим.  Маҳсулотимизни Самарқанд ва Бухородан мижозлар сотиб олишади. Чунки, сайёҳлар эсдалик учун оладиган маҳсулотларнинг нархи ҳам тўқувчини қониқтиради.Йигитларга эса  автотеххизмат нуқталарини ишга тушириб бериш ниятидаман.

Вилоят ҳокими  ёшлар  етакчилигига  номзодларнинг аксарияти билан дилдан суҳбатлашди. Улардан  келгусидаги режа ва мақсадлари хусусида сўради. Вилоят ҳокими билан самимий руҳда  ўтган суҳбат давомида ёшлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?