Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2021йил 9 декабрь куни Олтинсой туманида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда "Қишлоқ ҳудудидаги ишсиз аёллар ва қизларнинг иш билан банд қилиш имкониятларининг гендер таҳлили ва уларни тадбиркорлик кўникмаларини эгаллашларига кўмак бериш " мавзусидаги лойиҳа доирасида тадқиқот ҳамда офлайн шаклда ўқув машғулоти ташкил этилди. Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистондаги қишлоқ ҳудудидаги хотин- қизларнинг ижтимоий- иқтисодий аҳволини яхшилашга кўмаклашиш, хусусан, қишлоқ аҳолисининг саъй- ҳаракатларини иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этишга сафарбар этиш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, гендер тамойилларини ҳисобга олиш, қишлоқ аёлларининг турмуш даражасини ошириш, қишлоқ аёлларига маслахат ва ахборот ёрдамини кўрсатиш ҳамда уларнинг иқтисодий ва молиявий ресурслардан фойдаланишини таъминлашга кўмак беришдан иборат.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?