Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ЯНГИ ТИЗИМ БЎЙИЧА МАЛАКА ОШИРИШМОҚДА

Бугун, 20 декабрь куни Олтинсой туманидаги “Бўстон” маҳалласида жойлашган  1-сонли касб-ҳунар мактабида тумандаги 54 та маҳаллаларда жорий этилган ҳоким ёрдамчилари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ходимлари учун ўқув-амалий машғулотлари  бошланди.

Республика вакиллари иштирокида ўтказилаётган ушбу ўқув машғулотларида жойларда ҳоким ёрдамчиларининг “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш механизми асосида ўз иш фаолиятини ташкил этиши учун зарур бўлган мавзулар қамраб олинган.

 

Ўқув дастурининг биринчи кунида республика “Миллий банк” бошқаруви раисининг ўринбосари Анвар Мирзаев, Олтинсой туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Азамат Маматмўминов, туман ҳокимлиги Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Санжар Алиқуловлар томонидан машғулотлар ўтказилмоқда.

—Ўқув машғулотларида иштирокчиларга жорий этилаётган тизим бўйича батафсил тушунтиришлар берилмоқда, — дейди Олтинсой туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази директори Тожимурод Кўчаров. — Жумладан, тингловчилар машғулотларнинг биринчи кунида ҳоким ёрдамчиси ва маҳаллабай ишлаш марказларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, ҳоким ёрдамчилари ўз вазифаларини амалга оширишда молиявий инструментлардан фойдаланиш ва улар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш механизмлари, ишсиз аҳолини корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш орқали уларни даромад манбаи билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари ҳамда субсидия маблағлари ажратиш орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишни рағбатлантириш тизими, иш берувчиларни рағбатлантириш орқали ишсиз фуқароларнинг иқтисодий фаоллигини оширишда ҳамкорликни кучайтириш бўйича  маърузалар тинглашди.

 

Ўқув машғулотлари жорий йилнинг 29 декабрь кунига қадар давом этади, якунида тингловчилар ўтилган мавзулар юзасидан тест синовларини топширадилар.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?