Бугун, 23 декабрь куни “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” доирасидаги тадбирлар воҳамизнинг Олтинсой туманида ҳам кўтаринки руҳда бошланди.
Ушбу форумда Олтинсой тумани ҳокими Алишер Джумаев ёшларни ўтказилаётган ёшлар форуми муносабабти билан қутлаб, уларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва форумнинг якуний босқичида йил давомида барча соҳаларда пешқадамликни қўлга киритган ёшларни секторлар раҳбарлари иштирокида тақдирлаш кўзда тутилганини маълум қилди.
Шундан сўнг Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Илҳом Сафаров сўзга чиқиб, вилоятда Олтинсой тумани ёшларининг муносиб ўрни борлигини таъкидлади ва уларни ёшлар форуми билан қутлаб, келгусидаги ишларига омад тилади.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024