Бугун, 24 февраль куни Олтинсой туманидаги “Хўжаипок” санаторийсида “Болаларни, шу жумладан фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган Стандарт Операцион Процедуралар (СОН) мавзусида Болалар ишлари бўйича туман комиссиясининг болаларни ҳимоя қилиш котибияти иштирокида тренинг бўлиб ўтди.
ЮНИСЕФ миллий маслаҳатчилари иштирокида тренингни ўтказишдан мақсад, болаларни шу жумладан, фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш бўйича фундаментал билимларни шакллантириш, болалар ишлари бўйича туман ва шаҳар комиссияларининг янги мажбуриятлари ва вазифалари билан таништириш, болаларни ҳимоя қилиш бўйича идоралараро ҳамкорликнинг стандарт операцион процедуралари, жараёнларнинг апробацияси билан танишиш кўзда тутилган.
Тадбирда Олтинсой тумани ҳокими Алишер Джумаев,туман ҳокими ўринбосари Хайрулла Қосимов, маънавият ва маърифат туман бўлинмаси раҳбари Рустам Ядигаров ва тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Бўлиб ўтган тадбирда ЮНИСЕФ миллий тренерлари Диана Исаева, Раъно Низомовалар тадбир иштирокчилари билан тренинг машғулотларини ўтказишди, зўравонлик турлари ва ўзига хос белгилари, болалар учун оқибатлари қай аҳволга олиб келиши бўйича савол-жавоблар қилишди ва слайдлар намойиш этишди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024