Сессия ишида тумандаги сектор рахбарларининг жорий йилнинг шу давригача амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек, 2022 йил I-чорак даромад режаларининг бажарилиши тўғрисида, Олтинсой туманида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида биринчи босқич якунларига кўра, туман бўйича 2000 мингдан кўп овоз тўплаган таклифларга маблағлар ажратиш тўғрисида, Олтинсой туман маҳаллий бюджетининг 2022 йилнинг I-чораги даромадларининг харажатларидан ошган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида ва бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилди. Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан депутатларнинг қизғин муҳокамасидан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024