Боймирзаев Равшан 1975 йилда Денов туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Мутахассислиги – молия ва кредит.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Денов тумани давлат солиқ инспекцияси Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори вазифасидан бошлаган. 2005-2007 йилларда Денов тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими бошлиғи, 2007-2008 йилларда Денов тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Шўрчи тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
2018 йилдан буён Узун тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025