Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ҲОКИМНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

ҲОКИМНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Жилибулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини идорасида сектор раҳбари, туман ҳокими А Т Джумаев томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда маҳалла фуқаролари, туман масъул идоралари раҳбарлари иштирок этишди. Асосан ичимлик суви таъминоти, йўл ва тадбиркорлик тўғрисидаги мурожаатлар тингланди. Ичимлик сувини мавжуд таъминот тизимларидан самарали фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳамда аҳоли ўртасида тушинтириш ишлари олиб бориш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Шунингдек, ички йўлларни асфальт қопламалари билан таъмирлаш учун “Опенбюджет” тизими орқали ютиб олиш имкониятлари бўйича тушунчалар берилиши, аҳоли билан баҳамжиҳат ишлаш кераклиги қабул иштирокчиларига янги мотивация берди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?