Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
11 НОЯБРЬ – КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ   БАЙРАМИ

11 НОЯБРЬ – КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ   БАЙРАМИ

   Кучли ижтимоий ҳимояга йўналтирилган сиёсат олиб бориш, бунда одамларнинг дарду ташвишларини, уларни ўйлантираётган муаммоларнинг илдизларини аниқлаш, тезкор, тўғри ва самарали ечим топиш Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида олиб борилаётган янгиланиш жараёнларида устувор аҳамият касб этмоқда.

Меҳнаткашларни санаторийларда соғломлаштириш, уларнинг фарзандларини болалар оромгоҳларида дам олдириш, эҳтиёжманд оилалар учун тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштириш,ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, узоқ йиллар давомида турли жабҳаларда ҳалол ва самарали меҳнат қилган ходимлар хонадонига бориб, уларга совғалар топширилмоқда.

Айни пайтда касаба уюшмалари тизими олдидаги янги вазифалар белгиланмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимизда инсон қадри олий қадрият эканининг амалдаги яна бир ёрқин намунасидир.

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан  Олтинсой туман Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Олтинсой туман Кенгаши раиси  Бахтиёр Абраевни ҳамда мажмуанинг  жойлардаги  бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари ходимларини   қутлуғ айём  билан  самимий табриклаймиз. Барчаларига сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва олижаноб ишларида янги-янги ютуқлар тилаймиз.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?