Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

 

Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати яқин кунларда facebook ижтимоий тармоғида тарқалган мурожаат юзасидан қуйидагиларни аниқлади:

1. 2022 йил январ ойидан ҳозирги кунга қадар туман халқ таълими бўлимида ҳеч қандай назорат тафтиш ўтказилиб 20,0 миллиард сўм камомад чиқарилмаган. Ушбу facebook ижтимоий тармоғига тарқалган маълумот ёлғон эканлиги ҳамда ушбу хабарни тарқатган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси аниқ маълумот билан чиқмаганлигини маълум бўлди.       

       2. Олтинсой туманидаги умумтаълим мактаб ўқитувчиларига ҳозирга вақтда ноябр ойининг аванс пуллари ҳам тумандаги барча умумтаълим мактаб ўқитувчиларига тушуриб берилганлигини маълум қилинади.

Барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳар қандай ёлғон ва фитналардан иборат ғаламис, ўзларидан блогер ясаб олган шахсларнинг фисқу-фасодларига ишонмасликларини илтимос қилиб қоламиз!

Ўзбекистонда қонун устивор эканлиги, ҳар қандай қилмиш қонунга мувофиқ таъқиб қилинишини маълум қиламиз!  

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
2%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 717 овоз берилди.