Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ОЛТИНСОЙЛИК ҚИЗЛАР— РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ

ОЛТИНСОЙЛИК ҚИЗЛАР— РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ

«Беш ташаббус” олимпиадаси 

Олтинсойлик қизлар Тошкентда ўтказилган «Беш ташаббус» олимпиадасининг республика босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар.

Куни -кеча олимпиада ғолиблари бўлган — “Бибизайнаб” маҳалласининг Миришкор қишлоғида яшовчи Моҳира Ҳамидова, Ҳуснора Жўраева, Афруза Қўшоқоваларни туманимиз аҳли, ёшлар, спортчилар тантанали равишда кутиб олишди.

Кечки пайт , ёмғир ёғиб турган бўлишига қарамасдан 58-мактаб ҳовлисига йиғилган ёш-яланглар, чемпионларнинг синфдошлари, қишлоқдошлари карнай-сурнай садолари остида қувонч билан рақсга тушиб кетишди. 

Барча ғолиб қизларни ва уларнинг тренери Шоҳсанам Қўшоқовани мислсиз ғалаба билан қутлар эди.

Ғолибларга гуллар, қимматли совғалар тақдим этилди. Бундай ажойиб ғалабага ҳавасманд ёшлар қўлларида кубок тутган қизлар билан суратга тушдилар. 

Туман спорт бўлими бошлиғи Ихтиёр Ашуров «Беш ташаббус» олимпиадаси ғолибларини табриклаб, йиғилганларга бу улкан ғалабанинг моҳияти борасида гапирди. 

«Бибизайнаб» маҳалласи ёшлар етакчиси Нурбек Қаршиев ҳам чемпион қизларга аталган совғаларни тантанали тарзда топширди.

Табриклар табрикларга уланди. Барчанинг кўнгли фахр ва ғурурга тўлди.

Биз ҳам барча газетхонлар номидан республика миқёсида биринчиликни қўлга киритган спортчи қизларимизни улкан ютуқлари билан табриклаймиз. 

Олтинсойда ана шундай чемпионлар янада кўпаяверсин.

А.ОДИНАЕВ,

О.СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
2%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 717 овоз берилди.