Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
«ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ» ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ 

Маълумки, 2022 йил 8 ноябрда Президентимизнинг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этиш борасидаги фармони қабул қилинган эди.

 

Бугун, 6 декабрь куни Олтинсой туман ҳокимлиги мажлислар залида туман халқ хўжалигининг турли соҳаларида сидқидилдан меҳнат қилиб барчага ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ҳамюртларимизга эсдалик нишонларини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

 

Тадбирда Олтинсой туман ҳокими Алишер Джумаев ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимининг ўринбосари Анвар Ариповлар иштирок этдилар ва йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги билан қизғин табриклашди.

Шундан сўнг “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Нишон билан тақдирланганларнинг барчаси мустақилликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга муносиб ҳисса қўшаётган инсонлардир. Улар орасида эл-юрт фаровонлиги йўлида жонбозлик кўрсатаётган фермерлар, ёш авлодни Ренессанснинг муносиб ворислари этиб тарбиялаётган ўқитувчилар, маданият ходимлари, мактабгача таълим бўлими раҳбарлари, шунингдек, барча соҳа ва тармоқ вакиллари бор эди.

 

Эсдалик нишонларини Олтинсой тумани ҳокими А.Джумаев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари А.Ариповлар тантанали равишда топширишди.Тақдирланганлар туман ҳокими билан эсдалик учун суратга тушишди.

Биз тақдирланганлардан бир нечтасини суҳбатга тортдик:

 —Мен шу лаҳзаларда жуда-жуда хурсандман,—дейди Олтинсой туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Шавкат Мўминов.—Бу эсдалик нишонини туманимиз ободлигига ва кўкаламзорлаштириш ишларида фидокорлик кўрсатаётган 160 нафардан зиёд ишчи-ходимларимиз меҳнатига берилган юксак баҳо деб биламан. Камтарона меҳнатимиз қадр топаётган Ўзбекистондек юрт учун ҳар қанча меҳнат қилсак шунча оз.

—Туманимизда болажонларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамровини юз фоизга етказишни мақсад қилганмиз. Бу ишда туманимиз ҳокими Алишер Джумаев доимо бизга яқин кўмакдош ва маслакдош бўлиб келмоқдалар,—дейди “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони совриндори, Олтинсой туман Мактабгача таълим бўлими ходими Нормамат Абдураззоқов.—Тумандаги мавжуд МТТларни кадрлар билан таъминлаш, барча муассасаларда хорижий тилларни ўқитишни йўлга қўйиш,Учинчи Ренессанснинг ворисларини саводли, маданиятли инсонлар этиб тарбиялаш асосий бурчимиз. 

Н.ТЕМИРОВ,

 О.СОДИҚОВ.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
2%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 717 овоз берилди.