Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ОЛТИНСОЙЛИК БИР ГУРУҲ ЁШЛАРГА “ID” КАРТАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир соҳада ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларни ватанпарвар, мард ва жасур, она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Бугуннинг ёшлари дунё мамлакатларидаги тенгдошлари билан беллашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 30 йиллиги арафасида 16 ёшга тўлиб биринчи маротаба паспорт олаётган бир гуруҳ ёшларга Олтинсой туман ИИБ раҳбарияти ва ИИБ МваФРГ катта инспектори катта сержант У.М. Эронқулов томонидан “ID” карталар тантанали равишда топширилди.

Фуқаролик ҳужжатини қабул қилиб олган ёшлар юзида хурсандчилик, қалбида ҳаёжон. Чунки улар озод ва обод юртнинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлиш бахтига эришдилар. Зеро, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон манфаатларини тўлақонли ҳимояси ҳамда қонун устуворлигини  таъминлашга қаратилган улкан  ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?