Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ОЛТИНСОЙДА КАТТА ШОДИЁНА

“Ҳосил байрами” ва қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантаналаридан репортаж

 

 

Бугун, 10 декабрь куни Олтинсой тумани меҳнаткашларининг 2022 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумининг муваффақиятли якунларига бағишланган анъанавий  «Ҳосил байрами» тадбирлари ўтказилди.

Байрам тадбирида туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари қатнашдилар.

Дастлаб туман ҳокимлигининг мажлислар залида бошланган байрам тадбирини Олтинсой тумани ҳокими Алишер Джумаев кириш сўзи билан очиб, байрам иштирокчиларини қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва «Ҳосил байрами» билан қизғин табриклади.

 

Нотиқ табрик нутқида, жумладан, шундай деди:

— Юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги чуқур иқтисодий ислоҳотлар натижасида аграр тармоқнинг бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган янги тизими шаклланиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқларда, кўтарилган юксак хирмонларда Сиз олтинсойлик азиз деҳқон ва фермерларимизнинг, барча дала меҳнаткашларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги барчамизда фахр ва ифтихор ҳиссини уйғотади.

 

Туманимиз миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, биргина жорий йилнинг ўзида 14 минг 246 тонна ғалла, 9минг 550 тонна пахта, 22 минг 800 тонна мева-сабзавот, 56 минг тонна узум, 800 тонна гўшт, 11 минг 800 тонна сут, 2,5 миллион дона тухум ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.

Зиммаларидаги шартнома режаларини ошиғи билан бажарган Алишер Қулмуродов бошлиқ “Феруз”, Ўткир Омонов етакчилик қилаётган “Олтинсой миришкори”, Тўрахон Бўриев раҳбарлигидаги “Қозонкўл миришкори”, Баҳриддин Мажидов бошлиқ “Янги турмуш” сингари фермер хўжаликларида ҳосилдорлик юксак даражага етказилиб, фидойи деҳқон ва фермерларимиз қандай буюк ишларга қодир эканини намоён этиб, бутун халқимизнинг кайфияти ва руҳини кўтарди…

“Ҳосил байрами”да якунига етиб бораётган жорий йилда юқори ҳосил олган фермерлар, фидойи сувчилар, механизаторлар, ғаллакор, пахтакор ва пиллакорларга аталган қимматбаҳо байрам совғалари тантанали равишда топширилди.

 

Шундан сўнг байрам шодиёналари тумандаги «Эшмурод ота» тўйхонасига кўчди. Касб байрами нишонланаётган заҳматкаш қишлоқ хўжалиги ходимларига ноз-неъматларга тўла дастурхон ёзилди. Эл ризқини яратиш йўлида фидойилик намунасини кўрсатган азиз инсонлар ширин суҳбат қуришди. Суҳбатлар асносида келгуси йил режалари ва мақсадлари хусусида сўз юритилди.

 

Байрамда сўзга чиққан қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийлари, нуроний оқсоқоллар ва меҳнат илғорлари соҳа ходимларига кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эъзоз учун Юртбошимизга ҳамда вилоят ва туман ҳокимларига миннатдорчилик билдиришди.

Маҳобатли ва муҳташам тўйхонада туман Маданият бўлими санъаткорлари Гулжаҳон Абрайқулова, Сайриддин Сулаймонов ва маданият бўлими марказларидан ташриф буюрган хонандалар ўзларининг куй ва қўшиқлари билан даврага файз киритган бўлса, “Ҳосил байрами”га пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Номозовнинг шўх ва ўйноқи сурхонча қўшиқлари барчани рақсга чорлади.                                 

Н.ТЕМИРОВ,

А.ОДИНАЕВ.

О.СОДИҚОВ

 
 
 
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
2%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 717 овоз берилди.