Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“ БИР НУРОНИЙ ЎН ЁШГА МАСЪУЛ”

 

Бугун, 06 декабрь куни Олтинсой туманидаги 64-умумтаълим мактабида Олтинсой туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Рустам Ядигаров ҳамда туман Нуронийлар Кенгаши раиси Юсуфхон Ҳакимов иштирокида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Давра суҳбатида сўзга чиққан  Олтинсой туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Рустам Ядигаров, Олтинсой туман Нуронийлар Кенгаши раиси Юсуфхон Ҳакимовлар мана шу эзгу ишларда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган нуронийлар иштироки ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлашди. Жумладан, “Қорлиқ” маҳалласида истиқомат қилаётган, мактабнинг собиқ ўқитувчиси 92 ёшли нуроний Хуррам Сафаров 10 нафар ёшга масъул этиб белгиланган. Ёши улуғ отахоннинг панд-насиҳатлари ва ҳаётий тажрибалари асосида бераётган ўгитларига амал қилиб келишаётган ёшлар ҳаётда ўз ўринларини топишмоқда. Эл хизматида ҳормай-толмай меҳнат қилишмоқда. Сўзга чиққанлар бундай тадбирларни ҳар бир маҳаллада ўтказиш режалаштирилганлигини айтиб ўтишди.

 

Шундан сўнг тадбирда сўз олган нуроний отахон Хуррам Сафаров Президентимиз қарорига кўра, “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида маҳаллаларда ҳаётий ва катта амалий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли нуронийлар ва зиёлиларни ишсиз, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларга бириктириш орқали уларни жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш ҳар бир нуронийнинг инсонийлик бурчи, юрт обордлиги, тараққиётига ҳисса қўшадиган фарзандлар тарбиялаш эса савоб иш эканлигини таъкидлаб, ўзининг ўқитувчилик соҳасида 42 йил давомида ишлаб орттирган тажрибаси хусусида сўзлаб берди.

 

Давра суҳбатида “Халқ ва ҳаёт” газетаси Бош муҳаррири Нормурод Темиров, маҳалла оқсоқоли Нурилла ҳожи Омонов, 64-мактаб директори Аброр Қодиров, мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Рамзиддин Қодировлар “Бир нафар нуроний ўн ёшга масъул” тадбирига таклиф этилган ёшлар нуронийларнинг ҳаёт йўли ва фидойилигидан ўрнак ва ибрат олишларига ишонч билдиришди.

 

Давра суҳбатида Олтинсой туманидаги  54та МФЙ да фаол нуронийлар танлаб олиниб, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларга биркитилганлиги айтиб ўтилди.

Одилжон СОДИҚОВ.

 
 
 
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?