Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Олтинсой инновацион туманида узумчилик илмий ва ақлли технологиялар асосида яратилади

Олтинсой инновацион туманида қишлоқ хўжалигининг узумчилик соҳасида Сув тежамкор “Ақлли сув”, “Ақлли ҳисоблагич” ва “Масофадан бошқариш” технологияларни жорий этиш орқали туманнинг қишлоқ хўжалигида сув таъминоти оғир бўлган Ширин ва Хўжасоат ҳудудларида жорий йилда воиш усулида 500 гектар ер майдонида “in-vitro” усулида етиштирилган узум кўчатлари экилиб узумзорлар яратилади.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ўз сўзида Олтинсой тумани Республикадаги туманлар орасида 5 тоифада эканлиги туманнинг барча соҳаларини ривожлантириш ва соҳага илғор технологияларни жалб қилиб давлат томонидан берилаётган барча имтиёзлардан самарали фойдаланиб, туман иқтисодиётини кўтариш зарурлиги айтилди. Келгусида яратиладиган узумзорларда сифатли, экспортбоп узум маҳсулотлари етиштирилади ва минглаб янги иш ўринлари яратилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?