Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Маҳалладаги ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди

Сизга маълумки, тумандаги  энг катта қишлоқлардан бири бу Хўжасоат қишлоғидир. Ҳозирги кунда ушбу ҳудудда 4 та маҳалла, 4 та мактаб ва 1 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Туман ҳокими Б Махматраемов ушбу ҳудуддаги ижтимоий соҳани ўрганиш асносида фуқаролар билан яқиндан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади.

54-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишишиш жараёнида билим масканида  ташкил этилаётган янги боққа кўчат ҳам  экиб, ўқувчилар учун шароитларни янада яхшилаш борасида қилиниши керак бўлган ишларга атрофлича тўхталинди.

Тоғай Мурод номли маҳалладаги кутубхона учун шароитлар янада яхшиланиши, китобхонлар сонини ошириш, мутолаага интилувчан ёшлар билан кўпроқ ишлаш зарурлиги бугунги кунда долзарб масала аҳамият касб этишини ташкил этиши учун ҳоким ўринбосари Х Қосимовга алоҳида топшириқлар берилди.

Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилганда эса электр таъминотидаги эскирган симёғочлар ўрнига бетон таянчлар ўрнатилишга ва 2 та трансформаторга эҳтиёж борлиги  аниқланди. Туман ҳокими мутасаддилар билан келишилган холда ушбу муаммоли вазиятга ечим қилишга самарали харакат қилишини  билдирди.

-Аҳолининг табиий кўпайиши сабабли эскирган электр таъминоти тизими бугунги кун талабига жавоб бера олмай қолди-деди ўз сўзида Б Махматраемов- Бу борада аниқ таклифлар тегишли ташкилотларга киритилган бўлиб, тез кунларда ечимини топилиши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
11%
Жами: 35 овоз берилди.