Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ МАКТАБЛАРГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ

Бугун, 22 февраль куни Олтинсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Баҳром Махматраемов ҳудуддаги 6-умумтаълим мактабида бўлди. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида мактаб кутубхонасида китобхон ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди.

Таассуротларга бой, ҳаяжонли дақиқаларда мактабнинг 7-Б синф ўқувчиси Сўғдиёна Зиёдуллаева, 8-А -синф ўқувчилари Сабрина Қулназарова, Жасмина Қулназарова, 8-Б-синф ўқувчилари Севара Пўлатова, Дилафруз Мелимаматовалар ўзлари ўқиб чиққан Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романларидаги қаҳрамонлар  ҳақида йиғилганларга гапириб бердилар. Мактабнинг 2- Б-синф ўқувчиси Нуризар Маматрайимова  эса яқиндагина ўзи ёзган “Олтинсойим” ва “Сурхондарё” шеърларини ифодали ўқиди.

Албатта, туман раҳбари билан ўқувчиларнинг кутубхонада кечган мулоқотлари уларнинг бир умр эсидан чиқмайди. Чунки, туман ҳокими инсоннинг камолотга етиши омили, ҳаётда эришадиган ютуқлари бош сабабчиси астойдил ўқиш ва китоб бўлишини ёшларга уқтирди. Суҳбат якунида ўқувчиларни китобга ошно бўлишга чорлаб, уларга китоблар совға қилди ҳамда мактаб кутубхонасига 50 дона бадиий адабиётлар туҳфа этди.

Шундан сўнг туман ҳокими Б.Махматраемов, 1-сектор ҳудудидаги 8-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳам бўлди. Мактабда ўқувчиларга икки касб ва икки тил ўргатиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. 11 нафар ҳунарманд қизларга Насиба Амирова, Дилафруз Ибрагимова, Дилшода Мелиқуловалар  томонидан тикиш-бичиш сирлари ўргатилаётган бўлса, Абдуғаффор Маматқулов эса ўғил болаларга боғдорчилик сир-синоатларини ўргатмоқда. Икки тилни ўрганаётган ўқувчиларга инглиз тили фани ўқитувчиси Наргиза Муратшина яқиндан ёрдам бермоқда.

Туман ҳокими Б.Махматраемов  9-синф ўқувчилари Севинч Рамазонова, Нилуфар Бозорова, 10-синф ўқувчиси Алфарёз Омонов, 8-синф ўқувчиси Душан Нуриллаев, 10-синф ўқувчилари Фазилат Исмоилова, Райҳон Абдураҳмоновалар билан уларнинг ўқиган китоблари хусусида суҳбатлашди. Китобхон ўқувчиларга ҳамда мактаб кутубхонасига 50 дона китоб совға қилди. 

  Туман раҳбари мактабда биринчи навбатда китобхонлик маданиятини юксалтириш, йигит ва қизларнинг китоб мутолаасига бўлган иштиёқларини ошириш зарурлигига эътиборни қаратди.

   Нормурод ТЕМИРОВ,

  Одилжон СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?