Бутун мусулмон олами вакиллари интизорлик билан кутаётган рўзаю-Рамазон ойи тобаро яқинлашиб келмоқда.
- Муборак ойни ҳар томонлама намунали ўтказиш, айниқса маҳаллалардаги кам таъминланган хонадон эгаларига ифторликлари борасида алоҳида эътибор қаратишимиз лозим бўлади-деди туман ҳокими Б.Махматраемов йиғилишни бошқариб борар экан.
Жойлардаги барча имом хатиблар ва маҳалла фаолларидан кам таъминланган, ўзгалар ёрдамига муҳтожларга рўза ойлиги муносабати билан тоза ва сифатли озиқ-овқатлардан саҳоват улашиш ишларини ташкиллаштириш топшириқлари берилди.Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган бугунги йиғилишда барча маҳалла раислари ва имом-хатиблар иштирок этдилар
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024