Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“ХЎЖАИПОК ОТА” ЗИЁРАТГОҲИ АЖОЙИБ ТУРИСТИК МАСКАН БЎЛАДИ

Бугун, 5 май куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олтинсой тумани ҳокими Баҳром Махматраемов ҳамроҳлигида Олтинсой туманида жойлашган тоғ бағридаги “Хўжаипок ота “зиёратгоҳига ташриф буюрди. Батафсил...https://t.me/matbuotuzbek/31387

Аввало “Хўжаипок ота” зиёратгоҳидаги ғордан чиқаётган олтингугурт сувининг инсон организми учун фойдали эканлигига тўхталиб ўтиш зарур. Мутахассисларнинг фикрича, ғордаги олтингугурт суви ўн бешдан ортиқ оғир, ўткир ва юқумли касалликлардан фориғ бўлишга ёрдам беради. Табиий самарали восита сифатида таянч ҳаракат тизими, акушер-гинекологик касалликлар, асаб тизими, жигар, буйрак, тери таносил ва бошқа хасталикларни даволашга хизмат қилади.
«Хўжаипок ота» зиёратгоҳи ёнидан оқиб ўтаётган Хўжаипок дарёси ва ҳудуднинг табиий иқлим шароити бу ерда зиёрат туризмини кенг йўлга қўйиш учун жуда қулай саналади.
Ушбу маскан ёз ойларида мамлакатимиз ва хориждан муқаддас қадамжони зиёрат қилиш, дардига даво топиш учун келган ва маҳаллий аҳоли томонидан қурилган супачаларда ҳатто ойлаб яшаб, қолиб кетаётган ва шифобахш сувдан баҳра олаётганлар билан ўта гавжум бўлади.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов зиёратгоҳдаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Бетартиб қурилган савдо расталари, туризм ва зиёратга келганлар учун қурилган беўхшов супачалар ўрнида замонавий ошхоналари мавжуд бўлган меҳмонхоналар бунёд этиш, ғордан чиқаётган олтингугурт сувидан фойдаланиш учун замонавий чўмилиш ҳавзалари қуриш зарурлиги хусусида мутасаддиларга топшириқлар берди.
Янги бунёд этиладиган меҳмонхона, автомобиллар учун кемпинглар қуриш ишларини жадаллаштириш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Бу борада Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Абдукарим Аҳмедовга энг замонавий меъморчилик асосидаги лойиҳани қисқа муддатда тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.
Вилоят раҳбари Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Умид Темировга Шўрчи туманидан Олтинсойга кираверишдан бошлаб, то “Хўжаипок ота” зиёратгоҳигача бўлган таъмирталаб автомобиль йўлини ямаш, янги асфальт ётқизиш зарурати мавжуд йўлларни асфальтлаш, кўприкларни замон талаби даражасига келтириш, реконструкция қилиш ва жорий таъмирлаш ишларини шу йилнинг 20 май кунига қадар сифатли бажариш бўйича қатъий топшириқ берди.Бунинг учун тизимдаги зарур техникалар ҳамда йўлсозларни сафарбар этиш тавсия қилинди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг Олтинсой туманидаги ташрифи давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.