Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Кўҳна қишлоқ аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди

Вилоят ҳокимининг Олтинсой туманига аввалги ташрифлари давомида 4 та оғир ҳудуддаги маҳаллани танлаб олиб, инфратузилмани яхшилаш бўйича ишларни намунали ташкил этиш, “Хўжаипок ота” ва “Сўфи Оллоёр” зиёратгоҳларига олиб борувчи йўлларни таъмирлаш топшириғи берилган эди.

Бугун вилоят раҳбари ушбу топшириқлар ижросини жойига борган ҳолда ўрганди. Танлаб олинган маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилган.

Жумладан, қарийб 300 йиллик тарихга эга “Ҳайрондара” қишлоғи аҳолисининг узоқ йиллик муаммоларидан бири бўлган, ичимлик суви масаласи ҳал этилиб, 4 км дан ортиқ қувур ётқизилди ва тоза ичимлик суви олиб келинди. Бугунги кунгача оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган “Ҳайрондара”, “Гулобод”, “Бешбола қаҳрамон” ва “Мингчинор” маҳаллаларида 9 км тупроқ йўллар тошланди, 1 та кўприк янгидан қурилди, 5 км дан ортиқ сув қувури ётқизилди, 50 та бетон устун ўрнатилди, 150 та уй-жой таъмирланди, 3 мингдан ортиқ аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари “Гулобод” маҳалласида янги боғча қурилиши бошланди ҳамда зиёратгоҳларга олиб борувчи ва бошқа йўлларнинг 12 км қисмидаги асфальт йўллар таъмирланди ва бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Олиб борилаётган бу каби кенг кўламли ишлардан мамнун бўлган аҳоли вакиллари Президентимизга олис қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга қаратаётган эътибори ва фуқароларга ғамхўрлиги учун ўзларининг миннатдорчилигини билдиришди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.