Олтинсой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг 5-банди ва 2023 йил 11 мартдаги “Кексаларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш хамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир чора тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ 92-сонли қарорининг 4-банди ҳамда Ўзбекистон Фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқарувининг 2023-йил 13-июль кундаги топшириқларига асосан ҳар бир маҳаллада “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларимиз тарбиясида кекса авлод вакиллларини тажрибасидан фойдаланиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилалар ўртасида барқарор муҳитни вужудга келтириш борасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш ва ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган ижтимоий фаол бўлган нуронийларни рағбатлантириш мақсадида, жорий йилнинг 27-июль куни Олтинсой туманидаги 15-сонли Болалар Мусиқа ва саънат мактабида "Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул" тамойили асосида кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди.Тадбирни Нуроний жамғармаси туман бўлими бошлиғи Ю.Хакимов очиб берди. Тадбирда Туман Маданият бўлимининг Санаткорлар жамоаси томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар тадбир иштирокчиларига катта завқ бағишлади.
Кўрик-танловни “Нуроний” жамғармаси Олтинсой туман бўлими раиси Ю.Хакимов, Халқ депутатлари Вилоят кенгаши депутати А.Орипов, Туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси бошлиғи Р.Ядгоров, Олтинсой туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлика кўмаклашиш бўлим бошлиғи И.Юсупов, Олтинсой туман Ёшлар агенлиги бўлим бошлиғи в/б С.Кўчаров иборат ҳакамлар ҳайъати 3 та шарт асосида баҳолаб боришди.
Кўрик-танлов якунида 1-ўрини Гулистон махалласи кексалар маслахати гурухи рахбари Х.Ғуломов 2-ўрини А.Бўтаев махалласи кексалар маслахати гурухи рахбари Ю.Алиёров 3-ўрини Қоратепа махалласи кексалар маслахати гурухи рахбари И.Обиловлар ғолиб бўлишдилар. Ғолиблар пул мукофати Диплом ва қимматбохо совғалар билан тақдирланди, Тадбир якунида Нуроний Отахон ва онахонларимиз бугунги кунларга шукроналик келтиришиб юртимизни тинчлигини тилаб барчалари қўлларини дуога очидилар.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024