Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Вилоят ҳокими У.Қосимов олтинсойлик фермерга Президент совғаси Кобальт автомашинаси совға қилди.
Пахта- бизнинг миллий бойлигимиз. Олтинсойлик пахтакорлар жорий йилда қишлоқ хўжалигида мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришмоқда. Бугун вилоят ҳокими У.Қосимов туманга ташриф буюриб, барча йиғилганларни куни-кеча нишонланган “Мустақиллик байрами” ва “Билимлар куни” билан самимий муборакбод этди. Шундан сўнг олтинсойлик фермер “Ботош Лочини” хўжалиги раҳбари Бобур Пардаевга Президент совғаси - Кобальт автомашинасини совға қилди. Бунинг боиси нафақат вилоятда балки Республикада биринчи бўлган, давлатга пахта сотиш режасини ортиғи билан бажарганлиги учун мана шундай совғага муяссар бўлди. Миришкор деҳқонлар 44,6 гектар пахта майдонининг ҳар гектаридан 42 центнердан ҳосил олиб, режани шараф билан уддаладилар. Бундан ташқари, илғор теримчилар, сувчилар ва механизаторлар ҳам қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. Олтинсойлик яна бир фермер хўжалиги раиси Менгнаров Сафар ва аъзолари ҳам илғорлар сафида бўлганлиги учун вилоят ҳокими томонидан рағбатлантирилди. Сўнгра вилоят ҳокими “Тошлоқ манзараси” фермер хўжалиги пахта далаларида бўлиб, ҳосилни кўздан кечирди. Соҳа мутахассисларига ўзининг маслаҳатларини берди. Олтинсойлик пахтакорларнинг Республикада биринчи бўлиб режани бажаришларига омадлар тилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.