Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Ҳақиқий юрт фарзанди -Жамшидбек

 

 
 

Олтинсой туманидаги Наврўз маҳалласи Қаймоқли қишлоғида янги мактаб қурилишига тамал тоши қўйилди. Мана шу 48-сонли мактабининг собиқ битирувчиси тадбиркор Жамшид Пардаев ўз маблағлари ҳисобидан янги мактаб қуриб беришдек савобли ишга қўл урди.

 

500 ўринли умумий қиймати 11,7 миллиард сўмлик замонавий  2 қаватли билим масканини "Капитал улгуржи савдо" МЧЖ қурувчилари амалга оширилади. Мана шундай тантанага вилоят ҳокими У.Қосимов ҳам ташриф буюриб, авваломбор барчани Олтинсой туманининг давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режани бажарганлиги учун самимий муборакбод этди.

 

 

 
 

 

Шундан сўнг тадбиркор мана шундай эзгу ишларни амалга оширган тадбиркор Жамшид Пардаевга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.Мана шу элнинг хақиқий жонкуяри,ўзи ўқиган мактабга янги бино қуриб бераётган тадбиркорнинг бундан кейинги ишларига омадлар тилади. 

 
 
 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?